Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

«Барселона» Рафинья борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчи Рафиньянинг келажаги борасида тўхтамга келди. La Vanguardia нашрининг маълумотларига кўра, Каталония клуби қатъий қарор қабул қилган — бразилиялик футболчи шу ёзда сотилмайди.

Рафиньянинг «кўк-анорранглилар» билан шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Унинг ўзи ҳам «Барселона»да қолишни истайди ва Ханс-Дитер Флик қўл остидаги жамоанинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.

Рафинья 2022 йилда «Лидс»дан 58 миллион евро эвазига «Барселона»га ўтган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи каталонияликлар сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Рафиньянинг трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда

Киритилди: 19:57, 06.05.2026.
Ўқилди: 301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик