“Манчестер Юнайтед” Серхио Рамосни Давид Де Хеанинг “Реал”га ўтиши битимига киритиши мумкинлиги ҳақидаги хабар пайдо бўлгандан кейин журналистлар 29 ёшли Рамоснинг отаси “Манчестер Юнайтед”га мухлислик қилиши ҳақидаги унинг айтган сўзларини ёдга олишди.
2013 йилда “Манчестер Юнайтед” билан учрашув олдидан Рамос The Sunday Times нашрига берган интервьюсида қуйидагиларни айтган.
“Менинг отам аввал кўп футбол кўрган ва мен бола бўлганимда “Бугун бу жамоа билан бу жамоа ўйнайди, сен мана бу ёки у ўйинчига эътибор беришинг керак” деб айтарди.
Отам қайси клубга мухлислик қилади? “Манчестер Юнайтед”га. Умуман олганда, менинг оиламда “Севилья”га мухлислик қилиш одат бўлган, бироқ оилам “Юнайтед”га ҳам мухлислик қилишга мойиллиги бўлган.
Мен айнан ҳозир улар билан бирга ўйнашимиздан хурсандман. Агар сиз бу клубнинг тарихи ва у ерда ёндашиладиган фалсафага қарасангиз, клубларимиз бир-бирига ўхшашлигини кўрасиз. “Юнайтед” Премьер Лигада Испанияда “Реал” каби аҳамиятга эга. Бу икки клуб ўз ўйинчиларига етказмоқчи бўлган идеаллар бир-бирига жуда ўхшаш”, деб айтган эди Рамос.