Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Эдгар Гесс: «Сафар ўйинида ижобий натижага умидимиз кам эди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги доирасида "Металлург" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Эдгар Гесс ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоамиздаги ҳолатдан яхши хабардорсиз. Икки етакчи ўйинчимиз дисквалификация қилинган. Қолаверса, “Металлург”нинг кучли рақиб эканлигини эътироф этиш лозим. Гарчи икки тўп фарқи билан уйда ғалаба қозонган бўлсак-да, сафар учрашувида ижобий натижага умидимиз кам эди. Тўғри узоқ йўлдан келдик. Бир ярим соатлар атрофида стадиондаги кийиниш хонасида дам олиб, нафас ростлашга уриндик. Йўл азоби ҳам таъсирини ўтказмасдан қолмади. Мезбонларнинг шиддатли ҳужумларини тўхтатишга ҳарчанд уринмайлик, бунинг уддасидан чиқолмадик. “Металлург”ни ҳақли ғалаба билан табриклайман ва уларга кейинги босқичларда ҳам омад тилайман. Биз эса биринчи давранинг қолган ўйинларига жиддий тайёрланишимиз керак", - дейди Эдгар Гесс.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 17:24, 24.06.2015.
Ўқилди: 3204 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик