Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Шавкат Саидов: «Кейинги босқич вазифасини чиройли, ҳужумкор ўйинимиз билан уддаладик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги доирасида "Металлург" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар ёрдамчи мураббийи Шавкат Саидов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун мавсумдаги энг чиройли ўйинларимиздан бирини намойиш этдик. Биз ўз олдимизга кейинги босқичга чиқиш вазифасини қўйгандик, буни чиройли, ҳужумкор ўйинимиз билан уддаладик. Бунинг учун мураббийлар штабидан, футболчилардан миннатдормиз. Ҳеч кимни ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Менга таркибимиздаги барча ўйинчиларнинг ҳаракатлари манзур бўлди. Айни пайтда энг оптимал формадамиз десам, муболаға бўлмайди. Қаршида, Бухородаги ғалабалар бежиз эмаслигига бугун мухлисларимиз ҳам амин бўлишди. Ўз навбатида ишқибозларимизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман. Ўз уйимизда бўладими, сафарда бўладими, бизни қўллаб-қувватлаб келишаётганлиги учун. Рақиб жамоа ҳам бугун ёмон таассурот қолдирмади. Бироқ бугун биз улардан ҳар жабҳада устун эканлигимизни кўрсатдик", - дейди Шавкат Саидов.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 17:32, 24.06.2015.
Ўқилди: 3410 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8095]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4700]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3514]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3511]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3145]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2551]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1915]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1819]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1763]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик