Самвель Бабаян қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Виктор Жалилов бошқарувидаги олимпия терма жамоаси Ўзбекистон Олий Лигаси биринчи давра баҳслари якунига етгач, июль ойида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.
Йиғин муддати ва кенгайтирилган рўйхат тез орада ЎФФ томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.
Кеча Самвел Бабаян “Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувидаги кейин “Бунёдкор” стадиони ходимлари билан майдоннинг чими борасида суҳбатлашиб олган.