Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Кичик мундиалларда ОФК изи

Баҳо:
+ | -

Ёшлар терма жамоамизнинг Янги Зеландиядаги кичик мундиалда кучли саккизликка киргани кўнгилларга бироз бўлса-да, хотиржамлик бағишлади. Чунончи, U-20 тоифасидаги жамоамиз кетма-кет 2-марта чорак финалга чиқди. Бу сафар бизни ютган Сенегал термаси ярим финалда бразилиялик ёшларга йирик ҳисобда (0:5) ютқазди. Бугун XXI асрда Осиё, тўғрироғи, ОФК вакилларининг ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида қандай иштирок этишганига, хусусан, Ўзбекистон терма жамоалари қатнашган мундиалларга чуқурроқ назар солсак. Зеро, бундай таҳлиллар фойдадан холи эмас.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати

Янги асрда U-17 тоифасида жами 7та мундиал ўтказилган бўлса, уларда ОФКга аъзо 14та терма жамоа иштирок этган. Қитъа вакилларининг қайд этган энг юқори натижалари - чорак финал (5 марта). Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган мундиалда дебют қилганди. Умуман олганда, Мексика-2011да бизнинг жамоадан ташқари, Панама, Руанда ва Дания термалари ҳам илк марта иштирок этишган. Юртдошларимизнинг мундиалга борсалар, гуруҳдан албатта, чиқишлари бизни қувонтиради. Ҳарқалай, U-17 термамиз 2та ЖЧга борган ва ҳар иккисида «плей-офф» раундига ўтган.

 

ЖЧ-2011. Мексика майдонларида 18 июнь - 16 июль оралиғида ташкил этилган турнир ҳисоб бўйича 14-жаҳон чемпионати эди. ЖЧ-2011 тўпурари - Сулаймон Кулибали (Кот-д~Ивуар, 9та гол). Юртдошларимиздан Темур Ҳакимов ва Аббос Махсталиев 3тадан гол уришган. Вакилларимиз АҚШ, Янги Зеландия ва Чехия термалари билан бир гуруҳдан жой олишган ва якунда квартет пешқадами бўлишган. Илк «плей-офф» раундида Австралия термасини 4:0 ҳисобида ютишган вакилларимиз чорак финалда уругвайлик тенгқурларига ютқазиб қўйишган - 0:2. Жамоамиз умумий натижаларга кўра, 24та қатнашчи орасида 6-ўринни банд этган. Ўша чемпионатда иштирок этганлар орасида Раҳим Стерлинг айни пайт юлдуз даражасига чиқди. Осиёдан эса Мексика майдонларида Аббос Махсталиев (Ўзбекистон), Фумия Хаякава (Япония) ва Жессе Макарунас (Австралия) алоҳида порлашганди.

ЖЧ-2013. БАА майдонларида 17 октябрь - 8 ноябрь саналари ўтказилган ҳисоб бўйича 15-жаҳон чемпионатида Владимир Бериша (Швеция, 7та гол) бош тўпурар бўлган. Вакилларимиз Марокаш, Хорватия ва Панама термалари билан бир гуруҳдан жой олишган ва якунда 2-ўринни банд этишган. Афсуски, нимчорак финалда Гондурас термасига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйилган. Ўша ўйинда чехиялик Павел Краловец бошчилигидаги ҳакамларнинг юртдошларимизга нисбатан анча қаттиққўл ва нохолис бўлишгани кўп муҳокама қилинганди. Осиёдан ўша чемпионатда порлаган юлдузлар - Рёма Ватанабе (Япония), Юсуф Сайиди (Эрон), Жамшид Болтабоев (Ўзбекистон).

 

Ёшлар ўртасидаГИ жаҳон чемпионати

U-20 тоифасидаги чемпионат ҳам янги асрда 7 марта ташкил этилган ва уларга ҳам ОФКдан айнан 14та терма жамоа борган. Қайд этилган энг юқори натижа эса - 4-ўрин (Ироқ, 2013 йил). Бизнинг терма жамоамиз ёшлар мундиалида 2003 йили БААда бўлиб ўтган турнирда дебют қилганди. Ўша мусобақа Буркина-Фасо, Панама ва Словакия термалари учун ҳам дебоча мундиал эди.

ЖЧ-2003. БАА майдонларида 27 ноябрь - 19 декабрь оралиғида ўтказилган ҳисоб бўйича 14-жаҳон чемпионати аслида йил бошига белгиланган эди, лекин Ироқдаги нотинч вазият туфайли муддат бироз сурилади. Ушбу мусобақа дунё футболига Андрес Иньестани тақдим этганлиги билан аҳамиятлидир. Испаниялик моҳир ярим ҳимоячи БАА-2013да 3та гол урганди. Юртдошларимиздан эса, Александр Гейнрих ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйган. Вакилларимиз Аргентина, Испания, Мали термалари билан бир гуруҳдан жой олишган ва барча ўйинларда мағлубиятга учрашганди. Лекин ўйин сифати бўйича жамоамизга эътирозлар туғилмаган. Айтганча, Массимо Бузакка бошқарган Испания - Ўзбекистон ўйинида ягона голни айнан Иньеста урганди. Осиёдан ўша чемпионатда порлаган юлдузлар - Исмоил Матар (БАА), Дайсуке Саката (Япония), Александр Гейнрих (Ўзбекистон). БААлик Исмоил Матар эса чемпионатнинг «Олтин тўп» совринини қўлга киритган эди.

ЖЧ-2009. Ҳисоб бўйича 17-жаҳон чемпионатига Миср мезбонлик қилган (24 сентябрь - 16 октярбь). Чемпионат тўпурари - Доминик Адийя (8та гол). Юртдошларимиздан Шерзод Каримов ва Иван Нагаев 1тадан гол уришганди. Вакилларимиз Гана, Уругвай, Англия термалари билан бир гуруҳдан жой олиб, атиги битта ўйинда дуранг қайд этишган. Ўша чемпионатда Ким Мин Ву (Ж.Корея), Аҳмад Халил (БАА), Шерзод Каримов (Ўзбекистон) каби осиёлик футболчилар ўзларини кўрсатишган.

ЖЧ-2013. Ёдингизда бўлса, ҳисоб бўйича 19-мундиалга мезбонлик қилишга Туркиядан ташқари, БАА ва Ўзбекистон ҳам даъвогарлик қилганди. Ушбу мусобақа Аргентина ва Бразилия термаларисиз ўтган биринчи ЖЧ бўлсада, «интрига» борасида катта мундиалдан ҳам асло қолишмади. ЖЧ-2013 дунё футболига Поль Погбани тақдим этган. У чемпионатда 1тагина гол урганди - шуни ҳам Ўзбекистон термаси дарвозасига. Юртдошларимиздан Аббос Махсталиев, Сардор Раҳмонов, Игорь Сергеев 2тадан, Диёр Туропов эса 1та гол урганди. Вакилларимиз Хорватия, Уругвай, Янги Зеландия, Греция, Франция термалари билан ўйнашган. Бизни йирик ҳисобларда ютишган Франция ва Уругвай термалари якунда финалда ўзаро учрашишди. Эсингиздан чиқмаган бўлса, французлар пенальтилар серияси (4:1)да устун чиқишган. Ўша чемпионатда порлаган осиёлик юлдузчалар - Фарҳан Шакор (Ироқ), Рю Сёнг Ву (Ж.Корея), Игорь Сергеев (Ўзбекистон). Ироқ термаси 4-ўринга «плей-офф»да Парагвай ва Уругвай каби жамоаларга асосий вақтда ютқазмай етиб келди. Айтганча, бу Осиё футболи учун янги асрда кичик мундиалларда қайд этилган энг юқори натижадир.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:33, 29.06.2015.
Ўқилди: 4351 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.