Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Превью. “Локомотив” - “Навбаҳор”

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” олий лиганинг навбатдаги турини ўз майдонида ўтказади. “Темирйўлчилар” ТТЙМИ стадионида “Навбаҳор”ни қабул қилишади.

Олий лига. 15-тур. 19:30
«Локомотив» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

"Навбаҳор" ҳамда "Локомотив" Олий Лигада жами 20 бор тўқнаш келишган. "Локомотив" 9 марта, "Навбаҳор" 7 марта ғолиб чиққан, 4та баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати "Навбаҳор" фойдасига 29:27ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда "Локо" 31, "Навбаҳор" эса 25 очкони қўлга киритишган.

Навбаҳорнинг "Локомотив" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2. "Темирйўлчилар"нинг ўзаро ўйинларда наманганликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳозирча 3:0.

Ўтган мавсум биринчи турда Косонсойда бўлиб ўтган ўйинда темирйўлчилар муваффақият қозонишган. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Иван Нагаев тўп киритганди – 0:1. Тошкентда Александр Гейнрих ва Алишер Шоғуломовнинг голлари Локога 3 очко келтирган – 2:0.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

03.10.2009 «Локомотив» – «Навбаҳор» 2:0
24.04.2010 «Локомотив» – «Навбаҳор» 1:3
25.10.2012 «Локомотив» – «Навбаҳор» 3:0
03.11.2013 «Локомотив» – «Навбаҳор» 3:0
04.08.2014 «Локомотив» – «Навбаҳор» 2:0

Ўзаро ўйинлардаги факт: "Локомотив" ўз майдонида бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 7тасида ғолиб чиққан. Икки марта ғолиб аниқланмаган бўлса, "Навбаҳор" сафарда фақат бир бор муваффақият қозонган. 2010 йилги мавсумда "лочинлар" Тошкентдан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Охирги уч йилда "Навбаҳор" сафарда бу рақибга фақат мағлуб бўлган ва умуман гол ура олмаган.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 13:46, 01.07.2015.
Ўқилди: 3047 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик