Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Рустам Абдуллаев: «Афсуски, биргина гол аламли мағлубиятга олиб келди»

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рустам Абдуллаев саволларга жавоб берди.

"Ўйинни кўрдинглар, йигитлар ғалаба қозониш учун қўлларидан келганича харакат қилишди. Биргина гол, афсуски, жамоамизни аламли мағлубиятга учратди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди. Биринчи бўлимда гол уришга ҳам эришдик. Аммо қанот ҳаками ўйиндан ташқари холат эканлигини қайд этди. Ҳали бу вазиятни кўриб чиқамиз. Ўйлашимча, ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди. Футболчиларимга раҳмат дейман. Улар сидқидилдан ҳаракат қилди. Мухлислардан кетма-кет мағлубиятлар учун узр сўрайман. Уларни тўғри тушуниб турибман. Бу бизга синов экан. Бундан яхши ўтиб олишимиз керак", - дея гап бошлади Абдуллаев.

"Энди пешонада борини кўрамиз. Бу раҳбариятнинг қарори. Агарда клубга керак бўлсам, қоламан. Аксинча бўлса, истеъфога чиқаман. Қўқонда менсиз ҳам клуб бўлган ва бўлиб қолади. Лекин жамоага бироз ишониб вақт беришса, ўйлайманки бу инқироздан чиқиб кетади.

Режалар йўқ эмас. Давралар оралиғида таркибда баъзи бир ўзгаришларни амалга оширамиз. Йиғин давомида шунингдек тактик жиҳат борасида ҳам ишлаймиз. Жамоани олий лигада жон сақлаб қолиши учун эмас, балки яхши ўринларни эгаллаш учун курашамиз.

Муваффақиятсизликларнинг сабаби етарлича бор. Лекин ҳозир бу ҳақда гапиргим йўқ. Бу ўзимизнинг ички муаммомиз", – дейди Рустам Раҳмонович.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 03:40, 02.07.2015.
Ўқилди: 3670 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.