Чилида чоп этиладиган The Clinic журнали ўзининг навбатдаги сонининг муқовасига “Ўзга сайёралик” фильмидаги ўзга сайёраликнинг қиёфасини жойлаштириб, Аргентина билан Чили ўртасидаги Америка кубоги финал учрашувидан олдин Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лионель Месси устидан кулди. Бу ҳақда нашрнинг сайтида маълум қилинди.
Муқовада Чили ва Уругвай ўртасидаги чоракфинал учрашувидаги рўй берган вазиятга иқтибос келтирилди. Ўша учрашувда чилилик ҳимоячи Гонсало Хара уругвайлик Эдинсон Каванининг орқа томонига бармоғи билан туртган ҳамда рақибини жавоб беришга мажбур қилиб, унинг сариқ карточка олишига сабабчи бўлган. Муқовадаги ўзга сайёралик бармоғи тўқ сариқ бўёқ билан бўялган ҳолда тасвирланган ҳамда суратнинг остига “Ўзингдан кўр, Месси” деб ёзиб қўйилган.
Журнал Харани ўзга сайёраликка қиёслаган, чунки кўпчилик ўйинчилар ва экспертлар кўпинча уни “ўзга сайёралик” деб атайдилар.
The Independent нашрининг таъкидлашича, Чили термаси мухлисларига журналнинг бу ғояси жуда хуш келди, чунки улардан кўпчилиги Харанинг ўша найрангини ёқлаб чиқишган.
Америка кубогининг Аргентина ва Чили ўртасидаги финал учрашуви 5 июль куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.