Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Энг қиммат немислар ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихида трансфери амалга ошган энг қиммат немис футболчилари ҳақида биласизми? Биз transfermarket.com сайтида кўрсатилган нархлар асосида Германиялик футболчиларнинг энг қимат трансферлари ТОП-10 лигини сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

10. Мирослав Клозе - 15 млн.эвро (2007-йил)
Йўналиш: "Вердер" - "Бавария"

"Бавария" 2007-йилда "Вердер" ҳужумчиси Клозени 15 млн.эвро эвазига сотиб олди. Мюнхенликларнинг Мирославдан умидлари катта эди. Бироқ терма жамоада тинмай гол урадиган Клозе клуб футболида ўзини унчалик ҳам яхши кўрсата олмади. Клозе "Бавария" тарихига фақатгина қиммат трансфери билан кира олди холос.

9. Марио Гомес - 15,5 млн.эвро (2013-йил)
Йўналиш: "Бавария" - "Фиорентина"

"Бавария"нинг гол урар "машинаси" 2013-йилда "А" серияга кўчиб ўтди. Гомес Мюнхенликлар таркибида кўплаб голлар урарди. Флоренцияда эса у олдингидек самарадорлигини намойиш қила олмаяпти. Шундай бўлса ҳам Супер Марио "Фиорентина"нинг асосий ҳужумчиси вазифасини яхши бажариб келмоқда.

8. Марко Ройс - 17,1 млн.эвро (2012-йил)
Йўналиш: "Боруссия" М - "Боруссия" Д

Немис футболи келажаги сифатида эътироф этилаётган Ройс 2012-йилда бир "Боруссия"дан иккинчисига йўл олди. Марко Дортмундликлар таркибида тезда ўзини кўрсата бошлади ва терма жамоанинг ҳам асосий футболчиларидан бирига айланди. Бугунги кунда "Боруссия" етакчисига кўплаб грандлар қизиқиш билдирмоқда. Футболчи ёзги трансфер ойнасида энг қиммат немисга айланса ажаб эмас.

7. Месут Ўзил - 18 млн.эвро (2010-йил)
Йўналиш: "Вердер" - "Реал Мадрид"

2010-йилги жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин намойиш қилган Ўзил учун "Реал" 18 млн.эвронинг баҳридан кечди. Месут Мадридликлар сафида энг фойдали ўйинчига айланди. Голли узатмаларни амалга оширишда Ла лигада унга етадиган футболчи йўқ эди. Немис футболчиси "Галактикос" тарихидаги энг омадли трансферлардан бири сифатида эътироф этилади.

6. Андре Шюррле - 22 млн.эвро (2013-йил)
Йўналиш: "Байер" - "Челси"

"Байер"да порлаган Шюррлени қўлга киритиш учун "Челси" 22 млн.эвро маблағ ажратади. Афсуски Андре "аристократлар"нинг асосий таркиб ўйинчисига айлана олмаяпти. Бунга ҳужум чизиғидаги кучли рақобат ҳам сабабчи бўлмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда немис футболчиси ёзда жамоасини алмаштириш ниятида экан.

5. Мануел Нойер - 27.5 млн.эвро (2011-йил)
Йўналиш: "Шалке 04" - "Бавария"

Дарвозабонланинг катта нархга сотиб олиниши камдан-кам учрайдиган ҳолат. 2011-йилда "Бавария" "Шалке 04" посбони Нойерни ўз таркибига қўшиб олиш учун 27.5 млн.эвро ажратди. Мануел Мюнхенликлар сафида дастлабки учрашувладаёқ ўзини яхши томонлама кўрсата олди ва клубнинг 1-рақамли посбонига айланди. Нойер ушбу йили "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятига эга.

4. Марио Гомес - 30 млн.эвро (2009-йил)
Йўналиш: "Штутгарт" - "Бавария"

2009-йилда "Бавария" Бундеслига трансферларининг рекордини ўрнатиб, Гомесни 30 млн.эврога сотиб олган эди. Марио Мюнхенда биринчи рақамли ҳужумчига айлана олди. Унинг кўплаб голлари "Бавария"га чемпионат ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун катта ёрдам берди.

3. Тони Кроос - 30 млн.эвро (2014-йил)
Йўналиш: "Бавария" - "Реал Мадрид"

Бу йилги мундиал қаҳрамонларидан бири бўлган Кроос "Реал"га 30 млн.эврога тушди. Аслида Тонининг нархи бундан ҳам баланд бўлиши мумкин эди. Бироқ "Бавария" била тузилган шартномаси бир йилдан тугаши ва шундан сўнг у эркин агентга айланиши мумкинлиги боис ҳам, "Бавария" ярим ҳимоячини нисбатан арзонроққа сотишга рози бўлди. Ярим ҳимоячи ҳозирча Мадридликлар сафида ўзини ижобий томонлама кўрсатиб келмоқда.

2. Марио Гётсе - 37 млн.эвро (2013-йил)
Йўналиш: "Боруссия" Д - "Бавария"

"Бавария" 4 йилдан сўнг яна Бундеслига рекордини ўрнатди. Аҳамиятлиси Мюнхенликлар бу сафар ҳам ўзларининг асосий рақобатчисининг етакчи футболчисини сотиб олди. Гётсе клубга 37 млн.эврога тушди. Марио "Болливуд ФК"да ҳам етакчига айланди ва энг муҳими бу йили бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида энг муҳим голни уриб, терма жамоасига чемпионликни тақдим этди.

1. Месут Ўзил - 50 млн.эвро (2013-йил)
Йўналиш: "Реал Мадрид" - "Арсенал"

Энг қимматбаҳо немис Ўзил бўлиб турибди. "Реал" етакчиси кутилмаганда Анчелотти жамоага келганидан сўнг, захирага ўтириб қолди. "Галактикос" ўз сафига Бейлни қўшиб олгач эса Месут трансферга қўйилди. Унинг сотилишига нафақат клуб мухлислари, ҳаттоки ўша пайтда ёрдамчи мураббий бўлган Зидан ҳам қаршилик қилди. Бироқ "Арсенал"нинг 50 млн.эвролик таклифи Мадридликларни қониқтирди. Афсуски Ўзил "Канонирлар" сафига бориб қўшилганидан кейин, олдинги савиясини йўқотди.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 22:56, 03.07.2015.
Ўқилди: 5910 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.