Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Юбилей муборак, «Бунёдкор»!

Баҳо:
+ | -

Бугун “Бунёдкор” футбол клуби ташкил этилганига роппа-роса 10 йил тўлди.

Клуб 2005 йилнинг 6 июль санасида ташкил топган. Ўшанда “Қурувчи” номи остида фаолият юрита бошлаган жамоа хаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар чемпионати орқали биринчи лигага йўлланма берувчи ўтиш турнирининг финал босқичида иштирок этган. Мусобақа якунига кўра, “Қурувчи” биринчи лигага берилган йўлланмаларнинг бирини қўлга киритган.

2006 йил биринчи лига баҳслари якунларига кўра “Қурувчи” (38 учрашув, 27 ғалаба, 5 дуранг ва 6 мағлубия билан) олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Олий лигадаги дебют мавсумдаёқ “Қурувчи” ички мусобақаларда бир неча янги рекордлар ўрнатди. Мамлакат грандлари билан учрашувларда энг кўп гол уриш, энг кам гол ўтказиш, энг кўп очко жамғариш каби кўрсаткичларда янги саҳифалар очилди. Қолаверса, дебютант жамоа вакили Илҳом Мўминжонов мавсум якунига кўра чемпионатнинг энг яхши тўпурари номига сазовор бўлди.

2008 йилнинг 3 августидан бошлаб жамоа номи “Қурувчи”дан “Бунёдкор”га ўзгартирилди. Қисқа фурсат ичида “Бунёдкор” беш карра мамлакат чемпиони, икки карра вице-чемпион, мамлакат кубогининг тўрт карра соҳиби, Ўзбекистон суперкубоги эгасига айланди. “Бунёдкор” қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигасида икки марта ярим финалга қадар етиб борди. 2008 йилда “Бунёдкор” футболчиси Сервер Жепаров Осиёнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Ўтган вақт мобайнида “Бунёдкор” бренди нафақат Осиёда, балки бутун дунё бўйлаб кенг тарқалди.

Худудимизда ягона, замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган ва барча қулайликларга эга бўлган “Бунёдкор” стадионида барпо этилди. Клуб қошидаги футбол мактаби кун саъйин янги-янги марраларни кўзлаган ҳолда фаолият юритмоқда. “Бунёдкор” тарбияланувчилари турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларида ҳаракат қилишмоқда.

Йил давомида “Бунёдкор” футбол клуби 10 йиллик юбилей муносабати билан турли тадбирлар ўтказиб келмоқда. Яқиндагина 10 ёшли футболчилар ўртасида ташкил этилган “Бунёдкор” кубоги-2015” халқаро турнири фикримизни тасдиқлаб турибди. Шу каби тадбирлар ҳали йил давомида яна кўп бора уюштирилади. Ҳозирги пайтда клубда юбилей байрамга атаб ташкил этиладиган махсус шоуга сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Фаолияти давомида “Бунёдкор” билан боғлиқ бўлган барча инсонларни – мураббийлар, футболчилар, мухлислар, ишчи ходимлар, ҳомийлар ва бошқаларни чин дилдан муборакбод этамиз. Ишонамизки, жамоамиз ҳали янгидан-янги марраларни забт этиб, мухлисларга ёрқин ғалабаларни тақдим қилади.

Юбилей муборак, “Бунёдкор”!

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:32, 06.07.2015.
Ўқилди: 3416 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.