Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимояда янги тандем яратмоқчи — икки футболчи номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени Испания Ла Лигасини Англия Премьер-лигасига алмаштириши мумкин.

The Times журналистларининг берган маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» клуби ҳамон ушбу хавбек билан шартнома имзолашга жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» франциялик футболчини бразилиялик Эдерсон билан жуфтликда ўйнатиш учун сотиб олмоқчи. Қайд этиш жоизки, «Аталанта» клуби аъзоси (Эдерсон)нинг трансфери деярли келишиб бўлинган.

Орельен Тчуаменининг трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 75 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг мадридликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Якунланган мавсумда Тчуамени «Реал» сафида 49 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 13:22, 05.06.2026.
Ўқилди: 2597 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5451]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2698]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2547]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2492]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1806]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1784]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1764]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1549]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1478]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик