Якунланган мавсумни Эроннинг "Падидеҳ" жамоасида ўтказган Баҳодир Насимов фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Усмон Ибодов твиттер саҳифаси орқали хабар тарқатди. Манбага кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи билан Қатарнинг "Ал-Ғарафа" клуби қизиқмоқда.
"Сардор Рашидовдан кейин Қатарда яна бир легионеримиз пайдо бўлиши мумкин. Баҳодир Насимов «Ал-Ғарафа» клуби билан музокара олиб бормоқда. Келишув амалга ошса, терма жамоамиз ҳужумчиси янги мавсумни Қатар Юлдузлар Лигасида бошлайди. Шунингдек, Баҳодир Насимовга Олий Лига жамоалари ҳамда Қозоғистон ва Озарбайжон клубларидан ҳам таклифлар бор", - дейди Усмон Ибодов.