Кириш Регистрация

"Севилья" президенти: "Коноплянкани ярим Европа хоҳлаган эди"

Баҳо:
+ | -

"Севилья" президенти Хосе Кастро Евгений Коноплянканинг трансфери борасида фикр билдирди.

"Биз бу футболчини қўшиб олдик, у тиббий кўрикдан ўтди. Биз "Днепр"дан ой охиригача уни таништирув маросими ўтказишимизга рухсат кутяпмиз. У ой охирича "Днепр" футболчиси, кейин "Севилья" футболчисига айланади.

Биз жуда хурсандмиз, чунки уни ярим Европа хоҳлаган эди, уни қўшиб олишни раҳбариятимиз ҳам таклиф илди. Биз жуда яхши таклиф билдирдик, у бунга арзийди.

Эмери клубимизга келган вақтда ўрнига футболчи топмай, ҳеч қайси ўйинчимизни сотмаслигимизни ваъда бергандим. Мен ўз сўзимнинг устидан чиқишга ўрганганман. Бакка билан шундай бўлди", - дейди Кастро.

Эслатиб ўтамиз, Коноплянканинг шартномаси шу ой охирида тугайди, томонлар футболчини эртароқ қўйиб юбориш ва бунинг учун компенсация тўлашбўйича музокара олиб бормоқдалар.

Манба: ua.tribuna.com
Киритилди: 02:16, 08.07.2015.
Ўқилди: 3720 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.