"Торино" клуби ҳимоячиси Маттео Дармианнинг "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиши билан боғлиқ масала деярли ҳал бўлиб улгурган, деб ёзади soccer.ru.
“Қизил иблислар” энди фақат футболчини тарбиялаган клуб билан бонус ҳақида келишиб олиши керак. Эслатиб ўтамиз, Дармиан "Милан" тарбияланувчиси ҳисобланади.
Футболчи ва "МЮ" ўртасидаги келишув 4 йилга мўлжалланган. Трансфер нархи 12 миллион фунтни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Маттео ўтган мавсум А Серияда 33 учрашув ўтказиб, 2та тўп киритди.