“Барселона” президенти ва янги сайловларда клуб раҳбарлигида қолишни истаётган Хосеп Мария Бартомеу жамоанинг “Боруссия” Дортмунд ярим ҳимоячиси Марко Ройс хизматларига қизиқиш билдирганини тасдиқлади, деб ёзмоқда Marca га асосланиб Championat.com.
Хабарга кўра, Бартомеу Ройс ва унинг агенти билан музокаралар ўтказган. Бартомеу ушбу музокараларни Каталония клуби сайловлари олдидан устунликка эга бўлиш учун олиб борган. Президент Ройсни “кўк-анорранглилар” таркибида ўзини кўрсата олишига ишонтирмоқчи бўлган, бироқ Германия терма жамоаси ўйинчисининг жавобидан ҳайратга тушган. Ройс “Барселона”га жамоа таркибидаги юқори рақобат сабаб клубда ўйнашни истамаган. Ройс Каталония клубида мунтазам равишда асосий таркибда ҳаракат қилишига ишонмаяпти ва “Боруссия”дагидан камроқ ўйнаши мумкинлигини ҳадиксираяпти.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” президетлиги учун сайловлар 18-июлда ўтказилади.