“Арсенал” жамоаси ҳужум чизиғин кучайтириш истагида бир қатор форвардларни кўз остига олиб қўйганлигини маълум қилганди.
Эътиборлиси, клуб бирйўла икки нафар ҳужумчи Гонсало Игуаин ва Педрога кўз тиккан эди. Маълум бўлишича, лондонликлар “Барселона” ҳужумчиси Педрони сотиб олиш фикридан қайтишган.
Арсен Венгер бор эътиборини Игуаинга қаратган. Бу футболчи учун “тўпчилар” 60 миллион евродан кечишмоқчи.