Қатарнинг "Ал-Жайиш" клубига трансфер қилинган "Бунёдкор" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ўзининг янги жамоасида 10-рақам остида ҳаракат қиладиган бўлди. Бу ҳақда "қалдирғочлар"нинг расмий твиттери хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, "қалдирғочлар" Сардор Рашидовни Қатар клубига 2,1 миллион евро эвазига трансфер қилишди. Футболчи "Ал-Жайиш" сафида 3 йил давомида фаолият олиб боради.