«Эспаньол» дарвозабони Кико Касилья фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин.
Мадридликлар 28 ёшли футболчига кутилмаган ҳолатлар учун захира варианти сифатида қарашмоқда. Мазкур трансфер юзасидан дастлабки музокаралар июнь ойида бўлиб ўтган.
Аввалроқ «Реал»ни Икер Касильяс тарк этса ва «МЮ»дан Давид Де Хеани сотиб олишнинг иложи бўлмаса, мадридликлар Касильяни трансфер қилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилганди.
Sport.es маълумотига кўра, «Эспаньол» Касильяни «Реал»га 8 миллион еврога сотишга тайёрлиги ҳақида маълумот тарқатилганди
Эслатиб ўтамиз, Касилья айнан «қаймоқранглилар» тарбияланувчиси ҳисобланади.