"Эспаньол" дарвозабони Кико Касилья яқин соатлар ичида "Реал" посбонига айланиши мумкин, дея хабар бераи El Mundo Deportivo.
Икки клуб ўртасидаги музокаралар яқин соатлар ичида тугайди. Манбага кўра мадридликлар каталонияликларга футболчи учун 7 миллион евро тўлашга рози бўладилар.
"Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоанинг Австралия бўйлаб 12 июль куни бошланадиган йиғинида Касльянинг ҳам бўлишини истамоқда.