Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Универсиада-2015. Дмитрий Шокин финалда!

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон талабалар Универсиада ўйинларининг Таэквондо (WTF) бўйича ўтказилаётган мусобақаларида ҳамюртимиз Дмитрий Шокин яна бироздан сўнг олтин медаль учун доянга чиқади.

Оғирлик вазни 87 кг.дан юқори бўлган спортчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дмитрий ҳозигина якунига етган ярим финал жангида эронлик Меҳран Аскарини 9:7 ҳисобида мағлуб этди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашувда ҳам Дмитрий ғалабага бўлган иродасини намоён қилди. Биринчи раунддан сўнг 2:3 ҳисобида ортда бораётган ҳамюртимиз навбатдаги раундларда нафақат вазиятни тенглаштиришга, балки якуний натижани ўз фойдасига ҳал қилишга эришди.

Шундай қилиб, ниҳоят делегациямиз ҳисоби Универсиада-2015 ўйинларининг дастлабки медали билан бойидиган бўлди. Ушбу медаль олтин бўладими ёҳуд кумуш бироздан сўнг ўтказиладиган финал учрашувидан сўнг билиб оламиз.

Финал жанги Тошкент вақти билан соат 14:24га белгиланган. Дмитрий Шокин Универсиада-2015 ўйинларининг олтин медали учун кечадиган беллашувда айни дақиқаларда иккинчи ярим финал жангида баҳс юритаётган Майкон Де Андраде (Бразилия) - Ён Кун Парк (Ж.Корея) ғолибига қарши баҳс юритади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:47, 11.07.2015.
Ўқилди: 3328 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик