Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Универсиада-2015. Дмитрий Шокин Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари ғолиби!

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон талабалар Универсиада ўйинларида делегациямиз ҳисоби олтин медаль билан бойиди.

Дунёнинг 146 давлати вакиллари иштирокида ўтаётган мазкур нуфузли мусобақада таэквондочимиз, ўз вазнида дунёда тенгсиз бўлган Дмитрий Шокиннинг ғалабаси шарафини музаффар байроғимиз сарбаланд кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янгради.

Энг оғир вазндаги таэквондо усталари ўртасида кечган мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Дмитрий Шокин нимчорак финалда Эстебан Кабо (Испания)ни 12:0, чорак финалда Каан Қилич (Туркия)ни 14:9, ярим финал жангида эса эронлик Меҳран Аскарини 9:7 ҳисобида мағлуб этиб, ҳал қилувчи финал баҳсида таэквондо ватани вакили, кореялик Ён Кун Паркни 2:1 ҳисобида енгди.

Шу тариқа, дастлабки олтин медалга сазовор бўлган делегациямиз умумжамоа ҳисобида 37- ўринга кўтарилиб олди.

Умумжамоа ҳисобида эса ҳамон Жанубий Корея вакиллари 34 та олтин, 24 та кумуш ва 21 та бронза медали билан пешқадамлик қилишмоқда. Икинчи ўринда бораётган хитойлик спортчилар ҳисобида 29 та олтин, 16 та кумуш ва 13 та бронза медали бор. Кучли учликни Россия Федерацияси спортчилари якунлашган. Улар ҳозирга қадар 28 та олтин, 32 та кумуш ва 38 та бронза медалини жамғаришган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:07, 11.07.2015.
Ўқилди: 4760 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.