Португалияда бўлиб ўтаётган пляж футболи бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи тур ўйинлари ўтказилмоқда.
Бугун "А" гуруҳи иккинчи тур ўйинлари доирасида Сенегал терма жамоаси мусобақа мезбони — Португалия билан баҳс олиб боради.Эътиборлиси ушбу учрашувни ўзбекистонлик ҳакам Бахтиёр Намозов бошқариб боради. Ушбу чемпионат Бахтиёр Намозов учун иккинчи мундиалдир. У бунга қадар 2013 йили Таитида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатига чақирув олиб, жами 7та ўйинда ишлаган.
Намозов барча қитъанинг энг кучли терма жамоалари иштирокида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган Қитъалараро Кубок ўйинларида, шунингдек, Осиё Чемпионатларида ҳам ҳакам сифатида иштирок этган.