Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Навбаҳор» легионерлар хизматидан воз кечиб, маҳаллий футболчиларга аҳамият қаратмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" айни дамда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Ушбу йиғин 19 июлгача давом этади. Сўнгра футболчиларни икки кунга уйларига қўйиб юборилади. Бу ҳақда клубнинг Твиттердаги саҳифаси хабар тарқатди. 

“Навбаҳор”нинг навбатдаги йиғини 22 июлдан Тошкентда давом эттирилади. Ушбу йиғин давомида 3 та ёки 4 та ўйин ўтказиш режалаштирилган. Рақиблар номлари ҳам деярли маълум бўлиб улгурди. “Қўқон-1912”, “Динамо” ва “Сўғдёна”га қарши назорат ўйинлари ўтказилади. Яна бир рақиб номи ҳозирча номаълум. Йиғин тўғрисидаги янгиликдардан ташқари Бахтиёр Ашурматов таркибдаги ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтди.

"Иккинчи даврани жамоада юракдан ўйнайман деган футболчилар билан ўтказамиз. Вилоят раҳбарлари билан бўлган учрашувда маҳаллий йигитларга кўпроқ эътибор бериш тўғрисида гаплашиб олинди. Легионерлар ҳизматидан воз кечишга қарор қилинди. Жамоага наманганлик Акмал Ортиқовни таклиф қилдик. “Олмалиқ” жамоаси мураббийлари билан яна бир бор ушбу дарвозабон буйича гаплашиб олсак, Акмал иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказади. “Қўқон-1912”дан ижарага берилган Қаҳрамон Маҳамаджонов ортга кайтарилди. Йиғинга “Косонсой” ҳужумчиси Даврон Исоқов таклиф қилинди. Биринчи даврани Уйчининг “Хотира-79” жамоасида ижарада ўтказган Ғайрат Жўраев ва Ботир Тўрабоевлар “лочинлар” сафига қайтишди. Бундан ташқари чап қанот ҳимоячимиз Раҳматулло Бердимуродов ҳам жарохатидан тикланиб жамоамизга кайтди.

Жамоамиздан учта легионер билан биргаликда Мўйдин Мамазулумов, Тимур Кагиров ҳамда Суннатулло Мамадалиевлар кетишди. Бу футболчилар билан дустона хайрлашдик ва уларга кейинги фаолиятига омад тилаймиз. Селекция ишлари давом этмоқда. Жамоага яхши ҳужумчи, битта марказий ҳимоячи ва битта қанот ярим ҳимоячиси таклиф қилиш керак. Ушбу позицияларга ўйинчи топилса, жамоага таклиф қиламиз. Афсуски, ҳозирча биз қизиққан футболчиларнинг ўз жамоалари билан шартномалари борлиги сабабли келишувга эриша олмаяпмпиз. Биринчи даврада жамоамиз уйинларида камчиликлар кўп кузатилди. Натижа мухлисларимиз ва мураббийлар штаби кутган даражада бўлмади. Жамоада муҳит бузилганлиги ҳақида эътирозлар бўлди. Бизнинг асосий вазифамиз — иккинчи даврада мана шу камчиликларни бартараф этиб мухлисларимиз меҳрини қозониш. Мухлисларимиз ҳар қандай вазиятда ҳам мени қўллаб-кувватлаб туришибди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдирган бўлардим. Доимо соғ-саломат бўлишсин. Ҳозир футболчиларимиз бор кучлари билан машғулотларда қатнашишяпти. Жамоадаги муҳит ҳам аъло даражада. Мураббийлар штаби йўл қўйилган хатолар устида ишлаяпмиз. Жамоа билан бирга барчамизнинг ниятимиз яхши натижага эришиш ва жамоамиз учун жон куйдирадиган мухлисларимизни хурсанд қилиш", - дея ўз фикрини якунлади Бахтиёр Ашурматов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:51, 13.07.2015.
Ўқилди: 3267 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.