Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Бокс. Ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев “Рио-2016” ўйинлари йўлланмаси учун рингга кўтарилади

Баҳо:
+ | -

2015 йилнинг 18 июль куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт саройида бокс бўйича APB (AIBA Pro Boxing) мусобақасининг 60 кг.гача бўлган вазн тоифасида биринчи босқичнинг иккинчи учрашувлари ўтказилади.

Унда ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев россиялик Дмитрий Полянский билан 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун рингга кўтарилади.

Бокс. Ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев “Рио-2016” ўйинлари йўлланмаси учун рингга кўтарилади

Таъкидлаш жоизки, бу икки чарм қўлқоп усталари аввал ўзаро баҳс юритишган ва унда ҳамюртимизнинг қўли баланд келган. Умид қиламизки Хуршид навбатдаги жангда ҳам ғолибликка эришади.

Ушбу кечада, шунингдек, Дэвид Жойс (Ирландия) – Робсон Консейсао (Бразилия), Чарли Суарес (Филиппин) – Доменико Валентино (Италия) ҳамда Читу Шафиқ (Бенин) – Артур Бриль (Германия) ўртасида рейтинг жанглар ҳам ўтказилади.

Маълумот учун. Жорий йилнинг 30 май куни Тошкентда APB (AIBA Pro Boxing) мусобақасининг 60 кг.гача бўлган вазн тоифасида бўлиб ўтган дастлабки учрашувларда ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев ирландиялик Дэвид Жойсни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ушбу жангларнинг учинчи босқич яъни финалида ғолибликни қўлга киритган боксчи чемпионлик камарига эга бўлади. Бу учрашув ҳам пойтахтимизда 19 сентябр куни бўлиб ўтади.

ОАВ ходимлари диққатига. 17 июль куни соат 10:00 да "Grand Mir" меҳмонҳонасида турнир олдидан мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчилар билан матбуот анжумани ўтказилади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:48, 14.07.2015.
Ўқилди: 5155 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.