"Наполи" клуби "Милан" дарвозабони Габриэлни бир йилга ижарага олди, деб хабар бермоқда euro-football.ru.
Иқтидорли посбон сўнгги мавсум "Карпи" дарвозасини қўриқлади.
22 ёшли футболчи В Серияда ажойиб мавсумни ўтказди ва жамоасининг А Серияга йўл олишига муносиб ҳисса қўшди.
Эслатиб ўтамиз, Габриэл ва "Милан" ўртасида тузилган шартнома 2018 йилгача мўлжалланган.