Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Жасур Бойқўзиев “Корея Опен” ғолиби бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўз вазн (-78) тоифасида дунёнинг биринчи рақамли таэквондочиси бўлиб турган Жасур Бойқўзиев бугун Жанубий Кореянинг Чанчун шаҳрида бошланган “Корея Опен” турнирида ғолиблик шохсупасига кўтарилди. Бундан ташқари, Рио-2016нинг муҳим 20 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди. Бойқўзиевнинг умумий очколари 340тага етди.

Таэквондонинг олимпия ўйинлари оиласига мансуб WTF йўналишидаги энг нуфузли мусобақа ҳисобланган ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг тўлиқ таркибдаги аъзолари иштирок этишяпти.

Қувонарлиси, дастлабки медални биринчи рақамли спортчимиз, терма жамоа сардори Жасур Бойқўзиев келтирди. Ҳамюртимиз илк баҳсда кореялик спортчини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи учрашувда яна бир мезбон таэквондочи 17:5 ҳисобида таслим этилди. Жароҳати сабаб кореялик учинчи спортчи чорак финалга чиқмади. Ярим финалда Жао Ёнгни 2:1 ҳисобида ютди.

Эътиборлиси, Бойқўзиев айнан шу кореялик спортчига Австралия Очиқ чемпионатининг финалида имкониятни бой берган эди. Олтин медал учун кечган баҳсда эса вакилимиз эронлик Умид Амидийдан 9:5 ҳисобида устун келди.

Эртага жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин +87 кг вазн тоифасида даянга чиқади. Шунингдек, ака-ука Никита ва Максим Рафалович, Султонбек Чоршабоев, Аброр Нуриддинов, Владислав Хан, Умида Абдуллаева, Гўзал Норбобоева каби етакчи спортчиларимиз ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.

Бугунги баҳсларда эса ҳамюртларимиздан -54 кг вазнда Сарварбек Шералиев ҳамда қизлар терма жамоаси аъзолари Малика Комилова ва Раъно Бойбўтаева мағлубият аламини тотиб кўришди.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 17:29, 22.07.2015.
Ўқилди: 4583 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик