Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Металлург” йиғинни Чирчиқда давом эттираяпти

Баҳо:
+ | -

Бир ҳафта мобайнида Тошкент вилоятининг Чорвоқ сув омбори ҳудудида жойлашган Ўзбекистон металлургия комбинати дам олиш масканида жисмоний тайёргарликларини тиклашга муваффақ бўлган “Металлург” жамоаси аъзолари Рамазон ҳайити байрами муносабати билан кичик таътилга чиқишганди. 

Душанба кунидан эътиборан бекободлик футболчилар энди Чирчиқ шаҳрида жамланишди ва “Кимёгар” стадионида икки маҳалдан машғулот олиб боришмоқда. Машғулотларда асосий эътиборн футболчиларнинг тўп билан ишлаш жараёнига қаратилмоқда. Давралар оралиғида жамоамиз таркибида ўзгаришлар йўқ. 

“Локомотив” жамоаси билан ўтказилган Ўзбекистон кубогининг жавоб учрашувида бош мураббийимиз Рустам Мирсодиқов эътироф этганидек, клуб таркибини фақатгина чемпионатлар оралиғида бироз ўзгартириши мумкин. Шу боисдан ҳам жамоани тарк этганлар, таркибга янги келиб қўшилган футболчилар йўқ. Тўғри, агарда “Металлург”да фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ўйинчилар бор бўлса, уларнинг кўкрагидан итарилмайди. Шундай хоҳиш билан давралар оралиғида Фаррух Нурлибоев жамоа раҳбарларига мурожаат этганди. У айни пайтда машғулотларда қатнашаяпти. Жамоада қолиш қолмаслиги эса назорат ўйинларидан кейин аниқ бўлади. Шу ўринда баъзи сайтларда Суннатилла Мамадалиевнинг жамоага келиб қўшилганлиги, Шаҳзодбек Нурматовнинг “Насаф”га ўтаётганлиги ҳақидаги маълумотлар эса ҳозирча асоссиз.

Командамизнинг икки ўйинчиси – ҳимоячи Жавлон Мирабдуллаев ҳамда ҳужумчи Шоҳназар Норбековлар Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг йиғинида қатнашишди. Норбековга биринчи йиғиндан кейин жавоб берилган бўлса, олимпиячиларни ўйинларда сардор сифатида майдонга бошлаб тушган Мирабдуллаев Виктор Романович ихтиёрида иккинчи йиғинга ҳам олиб қолинди. Шунингдек, яна бир ўйинчимиз – Шаҳзодбек Нурматов Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари эътиборида турибди. Самвел Вячеславович унинг айни пайтдаги ҳолати, биринчи давранинг охирги турларини қандай ўтказганлиги билан қизиқди.

Назорат учрашувлар бўйича мухлисларимизга маълумот. “Металлург” иккинчи даврага қадар иккита ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштираяпти. 25 июль куни ҳамшаҳарларимиз “Бунёдкор” жамоасининг асосий таркиби билан, 29 июль куни эса ёшлар таркиби билан кўрик ўйинларида майдонга чиқишади

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 17:36, 22.07.2015.
Ўқилди: 3532 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6679]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3124]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3041]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2232]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2024]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1921]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1821]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1818]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1613]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1555]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик