Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Сердаромад савдолар: Зидандан Бэйлгача

Баҳо:
+ | -

Сир эмаски, бугун футбол бизнес манбайига айланиб улгурган, ишнинг кўзини билган уддабурон клублар эса ўз футболчилари ортидан мўмай фойда кўриш сабоғини яхши ўзлаштириб олишган. Қуйида эътиборингизга championat.com сайтида эълон қилинган қизиқарли мақолани тақдим этамиз.

Алексис Санчес

"Удинезе" футбол оламига малакали ўйинчиларни етиштириб бериши билан тилга тушган. Италян клубининг селекция хизмати Жанубий Америка ва Африканинг  арзон нархли, аммо келажаги порлоқ ўйинчилари билан мунтазам шартнома тузади. Орадан бир неча йил ўтиб эса уларни анча қимматга пуллайди.

Ёрқин мисол – жорий йил Америка Кубогини боши узра кўтарган Чили терма жамоасининг юлдуз ўйинчиси.

"Удине" 2006 йили Санчесни "Кобрелоа"дан сотиб олиш учун 1,7 миллион фунт харажат қилганди. Орадан беш йил ўтгач Алексис "Барселона" билан шартнома имзолади. Испан гранди футболчини ўз таркибига қўшиб олиш йўлида 25 миллион фунтнинг баҳридан ўтади!

Златан Ибрагимович

Бироз киборли швед йигити шов-шувли трансферлар иштирокчиси бўлишга кўникмаган. Аммо унга тегишли энг кўзга кўринарли савдо 2009-йилнинг июлида рўй берганди.

Златанни 20 миллион фунтга харид қилган "Интер" кейинчалик футболчининг сотуви орқали "Барселона"дан 55 "лимон"ни қуртдай санаб олди.

Тўғри, Ибра турли сабабларга кўра ўзининг трансферини оқлай билмади. Аммо буёғи энди "Интер"нинг муаммоаси эмасди.

Раҳим Стерлинг

Айрим ишқибозлар Раҳимни "Ливерпуль" тарбияланувчиси деб билишади. Аслида мерсисайдликлар ёш иқтидор эгаси билан 2010 йилда шартнома имзолагандилар. "Куинз Парк Рейнжерс" "қизиллар"нинг 600 минг фунтлик таклифи олдида ожиз қолган эди.

Ушбу ёзда эса Стерлинг можароли тарзда "Ливерпул"ни тарк этди. Аммо унинг "Сити"га ўтиши "қизиллар" ҳисоб-рақамининг 50 миллион фунтга бойишини таъминлаб берди. Тўғри, "КПР" ҳам ушбу савдодан ўзининг 20 фоизлик улушини олди. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам 40 миллионлик фойда – ажойиб натижа.

Эдинсон Кавани

"Наполи"нинг Кавани трансфери учун "Палермо"га 17 миллион евро тўлаши – жиддий хариддек тасаввур уйғотганди. Айниқса, бу воқеанинг Апеннин ярим оролида содир бўлганини ҳисобга олсак, молиявий тарафдан савдонинг нақадар оламшумул экани ойдинлашади. Бироқ 2013 йилд бу фараз ўз кучини йўқотди. "ПСЖ" уругвайлик форвард учун 64 миллион евродан кечди-қўйди.

Неопалитан клуби президенти Аурелио Де Лаурентис ушбу савдодан 47 миллион фойда кўриб, "дўпписини осмонга отди".

Зинедин Зидан

Бундан 14 йил муқаддам "Реал" франциялик даҳо Зинедин Зидан туфайли 48 миллион фунтнинг баҳридан ўтганида футбол оммаси ҳайратдан ёқа ушлаганди. Чунки ўша вақт учун мазкур сумма рекорд маблағ эди.

"Ювентус" эса ушбу ажойиб плеймекерни 1996 йили бор йўғи 2,5 миллион фунт эвазига "Бордо"дан харид қилганди. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, "Реал" ҳеч қачон суперюлдузлар учун пулни тежаб ўтирмаган.

Кака

Юқоридаги фикримизнинг яна бир исботи. "Реал" Кака учун 2009 йили 56 миллион фунт тўлади. "Милан" эса бразилиялик футболчини 6 йил муқаддам атиги 8,5 миллионга сотиб олганди.

Деярли 50 миллионли фойда! Сильвио Берлускони ушбу ҳаётда ўзини кўп нарсада койиши мумкиндир, аммо Каканинг трансфери туфайли эмас.

Луис Суарес

Англия Премьер-лигаси топ-клубларида чой-чақа эвазига ўз юлдузларидан айрилиш кўникмаси шаклланмаган. Бундан ташқари агар улар унинг учун анча харажат қилишган бўлишса. "Ливерпуль" ҳам "Аякс"дан уругвайлик форвардни 22 миллион фунтга харид қилганди. Аммо Луис қисқа вақт ичида ўзига кетган пулнинг охирги сентигача оқлашга улгурди.

"Барселона" футболчи билан шартнома имзолаш учун "қизиллар"га 75 миллион таклиф қилиб, нафақат хотамтойлик қилди, балки Суареснинг маҳоратини ҳам анча юқори баҳолади.

Хамес Родригес

Бир эмас, бирданига икки клубга фойда келтирган савдо. Аввал бошда "Порту" (шундай материалда қандай қилиб ушбу клуб четда қолиши мумкин?) колумбиялик туфайли 40 миллион фунтга бойиди. "Монако" ҳам қуруқ қолгани йўқ. Эътиборли жиҳати, португалияликлар ўз вақтида Хамес учун 10 баравар кам харажат қилган эдилар.

"Реал" Бразилия яшил майдонларидаги ЖЧ-2014ни фавқулодда юқори нотада ўтказган Хамесни мундиалдан кейин 63 миллион фунтга нархлайди. Шундай экан, Хамесни 40 "лимон"га сотиб олган "Монако" ҳам охир-оқибат барибир муайян миқдорда даромад топди.

Криштиану Роналду

Яна Англиядан Испанияга қилинган трансфер ҳақида. "Манчестер Юнайтед" томонидан 12 миллион фунт эвазига сотиб олинган Криштиану Роналду АПЛда ўз иқтидорини тўла-тўкис намоён этиб, бажариш мумкин бўлган барча ишни қилди: манкунианликлар билан Европа чемпионлар лигаси совринини ютди.

Шу боис у 2009 йили пок виждон билан "Реал" либосини кийди. Флорентино Перес эса ушбу савдо туфайли "атиги" 80 миллион фунтга зарар кўрди.

Гарет Бэйл

Қироллик клубининг амалдаги яна бир аъзоси. 2007 йили "Тоттенхэм" 18 ёшли уэльслик ўспирин учун "Саутгемптон"га 10 миллион фунт таклиф қилиб, кўпчиликни ажаблантирганди. Аммо уддабурон Даниэль Леви ҳаммасини сезиб турарди.

"Реал" 2013 йили "шпорлар" билан узоқ вақт савдолашди, якунда "Тоттенхэм" ўз етакчиси туфайли 85 миллион фунт ишлаб олди.

Маҳмуджон АЗИМОВ
таржимаси

Манба: arena.uz
Киритилди: 19:25, 22.07.2015.
Ўқилди: 4565 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.