Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Самвел Бабаян: «Жасур Ҳасанов ҳужум чизиғимизни кучайтирди»

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Самвел Бабаян бошчилигидаги дастлабки йиғинни якунлади. Бугун терма жамоаси Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан назорат учрашувини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг Самвел Бабаян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлайманки, бугунги ўйин қизиқарли бўлди. Ўйин сифати аввалгисидан яхшироқ бўлди. Агар икки ўйинни таққослайдиган бўлсак, биринчи ўйинда биз чарчоқ остида ўйнагандик. Ҳозир футболчилар иккинчи даврага тайёргарликни ҳам ўтаётганини унутмаслик керак. Ўйинчилар терма жамоанинг техник-тактик тайёргарлиги ва фалсафасига мослашишдан ташқари жисмоний тайёргарликка ҳам эътибор қаратишмоқда.

Биринчи ўйинда биз асосий эътиборни жамоавий ўйинга эмас, ҳар бир футболчининг индивидуал ҳолатига қаратгандик. Бу сафар эса жамоавий футбол ўйнашга ҳаракат қилдик. Бунда чизиқларнинг ўзаро боғлиқлигига аҳамият берилди. Терма жамоанинг дастлабки расмий ўйинида мазкур йиғинда иштирок этган футболчиларнинг 5-6 нафари асосий таркибга киради. Шу боис уларнинг ҳолатини кўздан кечириб олиш муҳим аҳамиятга эга эди. Миллий терма жамоа ҳам, олимпиячилар мураббийлар штаби ҳам футболчиларнинг ҳолати ҳақида кўп маълумотга эга бўлдик. Мана шундай йўл орқали таркибни шакллантириш мумкин.

Миллий терма жамоа иккинчи бўлимда ўз ўйинини кучайтиргани борасида тўхталадиган бўлсам, чарчаган футболчилар ўрнига янги кучларни туширдим. Жасур Ҳасанов ҳужум чизиғимизни кучайтирди. Ушбу тажрибали футболчидан умидим катта. Ўйлайманки, унинг бизга ҳали кўп фойдаси тегади.

Ислом Тўхтахўжаевда кичик жароҳат бор. Таваккал қилиб уни майдонга туширишни истамадим. Акс ҳолда жароҳатини чуқурлаштириб олиши мумкин эди. Ўйлайманки, у "Локомотив"нинг дастлабки расмий ўйинида майдонга туша олади.

Жароҳатини даволаётган Сервер Жепаровнинг ҳолатини кузатиб борамиз. У терма жамоанинг етакчи футболчиси ҳисобланади. Ундан ташқари барча легионерларимизни кузатиб борамиз. Қайси ўйинчи терма жамоани кучайтиришга тайёр бўлса, албатта унинг хизматидан фойдаланамиз. Бунда футболчининг ёшига ёки бошқа жиҳатига эмас, айнан спорт формасига эътиборни қаратамиз.

Йиғин давомида чизиқларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини таъминлаш устида кўп ишладик. Шу боис бугун ўйинимиз нисбатан яхшироқ чиқди. Бунинг устида яна кўп ишлашимиз керак.

Нафақат Вагиз Галиулин, балки барча легионерларимизни кузатиб боряпмиз. Фақатгина уларнинг статистикаси билан чекланиб қолмасдан, улар иштирокидаги ўйинлар видеоёзувларини ҳам қўлга киритяпмиз. Қайси футболчи яхши тайёргарликка эга бўлса, биринчи расмий ўйинда ўша майдонга тушади", - дейди Самвел Бабаян.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:00, 25.07.2015.
Ўқилди: 8465 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.