"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Халқаро чемпионлар кубоги доирасида "Манчестер Юнайтед"дан қабул қилинган мағлубият (1:3) ҳақида тўхталиб ўтди.
"Ўртоқлик учрашувларида натижа ҳақиқатдан ҳам у қадар муҳим аҳамият касб этмайди. Биз ушбу баҳсларда мураббийнинг янги кўрсатмаларини синовдан ўтказиш ва керакли хулоса чиқариб олиши учун майдонга чиқамиз. Буни худди турмуш ўртоғингиз олдида бир неча бўйинбоғни танлашга ўхшатиш мумкин. Рафиқангиз сизга ушбу костюмга қайси галстук кўпроқ мос тушишини айтади.
Бугунги ўйинда "Барселона" барибир ижобий натижага умид қилганди. Шахсан мен учун "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувлар принципиал аҳамиятга эга. Афсус, бу сафар мен ўз мақсадимга ета олмадим. Топ-клублар камдан-кам ҳолдагина хатоларни кечиришади", - дея euro-football.ru Суареснинг EMD нашрига берган интервьюсини келтиради.