Яна "Бунёдкор"га қайтган Жўраев, Ражабов ва Карпенконинг қайси рақамда тўп суриши ойдинлашди. Бу ҳақида клуб расмий твиттери хабар бермоқда.
"Бунёдкор" ФК иккинчи давра олдидан 2015 йилги Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳслари учун янги учта футболчини ЎзПФЛга "заявка" қилди. Бундан буён Дилшод Жўраев, Виктор Карпенко ва Анвар Ражабов "Бунёдкор" таркибида майдонга тушиш имкониятига эга бўлдилар. Дилшод Жўраев "Бунёдкор" таркибида ўзи учун қадрдон бўлган 5-рақамда тўп тепадиган бўлди. Виктор Карпенко 77, Анвар Ражабов 88-рақамда ўйнайдиган бўлишди. Бугун футболчилар "Сўғдиёна"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсда "қалдирғочлар" сафида майдонга тушишлари мумкин, дейилади расмий хабарда.