Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Сергей Лушчан: “Сўғдиёна”ни маҳорат бобида мағлуб этдик”

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.

- Узоқ танаффусдан кейин расмий ўйин ўтказдик. Шу боисдан ҳам камчиликларимиз кўзга ташланди. Буни ўзига яраша сабаблари бор. Тоғдаги машғулотларда футболчиларга оғир юкламалар берилди. Кейин Тошкентга қайтиб, икки маҳалдан шуғулландик. Ҳозирги иссиқ кунларда бу ўз сўзини айтиши мумкин. Лекин кейинроқ бу машқларнинг фойдаси кўзга ташланади. Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониққаним йўқ. Иккинчи бўлимда ўзимизга келдик ва рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилдик. Маҳорат бобида рақибни мағлубиятга учратдик. Трансфер ойнаси 15 августгача очиқ экан, селекция ишлари давом этади. Карпенко ва Ражабовнинг бой тажрибаси ёшларни тарбиялашда асқотишига шубҳам йўқ, - дейди Сергей Иванович.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 01:24, 30.07.2015.
Ўқилди: 3997 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик