“Вердер” “Монако” ҳужумчиси Димитар Бербатов хизматларига қизиқиш билдираяпти, деб хабар бермоқда Sport Bild га таяниб Sports.ru.
34 ёшли болгариялик форвард айни вақт эркин агентга айланиб улгурган.
Бербатовнинг “Вердер”да “Шальке”га кўчиб ўтган Франко Ди Санто ўрнини эгаллаши кутилаяпти.
Якунланган мавсумда Бербатов “Монако” таркибида барча мусобақаларда 38 учрашув ўтказиб, уларда 12 та гол киритган.