«Ал-Ҳилол» Саудия Арабистони чемпионатининг 28-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда ғалаба қозониб, «Ан-Наср» билан орадаги фарқни қисқартирди.
Бугун Симоне Индзаги шогирдлари «Ал-Халиж» жамоасидан устун келишди — 2:1.
31 та ўйиндан сўнг «Ал-Ҳилол» ҳисобида 77 очко мавжуд ва жамоа иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Ан-Наср» эса 79 очко жамғарган. Ушбу икки жамоа 12 май куни ўзаро тўқнаш келишади.













