Кириш Регистрация

Серхио Рамос пул томонлама ютқазди, «МЮ» унга 12 млн йиллик маош таклиф қилганди

Баҳо:
+ | -

Серхио Рамос «Реал» билан шартномани узайтиришга рози бўлиб, маблағ томонлама ютқазадиган бўлди. Боиси, «Манчестер Юнайтед» унга кўпроқ маош таклиф қилганди, дея хабар беради Marca.

Испания терма жамоаси ҳимоячиси "Мадрид" билан 2020 йилгача тузиладиган шартнома борасида келишувга эришгани ва йилига 9 миллион евро маош олиши ҳақида хабар тарқалганди. «Манчестер Юнайтед» эса Рамосга 12 миллион йиллик маош таклиф қилган.

Британия ОАВ тарқатган маълумотга кўра, Рамоснинг "Реал"да қолишга қарор қилгани манчестерликларга ёқмаган. Клубнинг фикрича, ҳимоячи ўз талабини "Реал"га ўтказиш учун улардан фойдаланган.

Аввалига Рамос ўз жамоасидан 10 млн евро йиллик маош талаб қилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:16, 30.07.2015.
Ўқилди: 5066 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.