Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 1-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Санжар Қувватов: «Вазият ижобий томонга ўзгаради»

Баҳо:
+ | -
«Машъал” жамоаси дарвозабони Санжар Қувватов биринчи даврада етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади.   Асосан заҳирада қолиб кетди. Клуб бош мураббийи Александр Хомяков асосий дарвозабон сифатида Ботир Носировга катта ишонч билдирди ҳамда уни майдонга тушириб келди. Ўз вақтида кучли дарвозабон дея таърифланган Қувватов эса биринчи даврада атига 4та учрашувда майдонга тушди. Қолаверса, майдонда бўлган учрашувларда ўзини кўрсата олмади. Хўш, Санжарнинг кам майдонга тушаётганига нималар сабаб бўлмоқда. Буни билиш истагида дарвозабон билан мулоқатда бўлдик.           «ХАТО ҚИЛИШИМНИ БИРОРТА САБАБИ ЙЎҚ»
    - Биринчи даврада етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаганингиз сабабли, айни пайтда кайфиятингиз қандай?
    - Майдонга тушиш ёки тушмаслигим кайфиятимни белгилаб бермайди. Аввал қандай бўлган бўлса, ҳозирда ҳам шундай. Чунки кам ўйнадим деб, бировга жаҳл қилишдан менга фойда йўқ. Асосийси, кайфиятни юқори қилиш ва машғулотларда астойдил меҳнат қилиш керак. Ҳали олдинда иккинчи давра учрашувлари кутиб турибди. Мазкур ўйинарларда мураббийлар томонидан ҳам ишонч бўлиши ҳамда менга имконият тақдим қилинишига ишонаман.
    - Мавсумнинг биринчи қисмида тўртта учрашувда майдонга тушдингиз. Бу сизни қониқтирмаган бўлса керак?
    - Табиийки, ҳа. Мен ҳам бошқа дарвозабонлар сингари кўпроқ ўйнашни ҳамда жамоага фойда келтиришни истайман. Заҳирада қолиб кетишни ҳеч ким хоҳламайди. Афсуски, жамоада мураббийлар бор ва улар кимни майдонга чиқаришни исташса, шунга имконият тақдим қилади. Тўртта учрашувда ўйнаган эканман, демак  камчиликлар бор ва уларни бартараф қилиш лозим.
    - «Пахтакор» билан Тошкентда бўлган учрашувда биринчи маротаба маротаба майдонга тушгандек таассурот уйғотдингиз. Жудда оддий вазиятларда сизни хатога йўл қўйганингизни кузатдик. Бу нима билан боғлиқ?
    - Тўғри, шу ўйинда мен ўз даражамда ўйнай олмадим. Буни ўйиндан кейин ҳам айтишди. Бироқ шу куни нима сабабдан бундай ўйин кўрсатганимни очиғи ўзим ҳам билмайман. Мени хато қилишимни бирорта ҳам сабаби йўқ. Ўз даражамда ўйнашга интилдим. Аммо, қаердадир ўзимни кўрсата олмаганим аниқ. «Пахтакор» билан учрашувдаги қилган хатоларим менга каттагина сабоқ бўлди.
    - Сўнгги йилларда фаолиятингизда пасайиш кузатилаётгандек. Бунга машғулотларда кам ишлаётганингиз сабабдир...
    - Мен бундай фикрга қаршиман. Чунки мен дарвозабонман ва ўзим ишимга доимо профессионал тарзда ёндошганман. Машғулотларда кам ишлаш ҳақида айтяпсиз. Йўқ мен ҳамон астойдил меҳнат қилиб боряпман. Боз устига, фаолиятимда пасайиш кузатилганича йўқ. Бироз кам ўйнаётганим туфайли, шундай фикрлар чиқмоқда холос.
    «МАШЪАЛ» БИЛАН ШАРТНОМА БОР, ШУНГА ТАКЛИФ ЙЎҚ»
    - Айни пайтда сизга бошқа клублардан таклифлар борми?
    - Тўғриси, таклифлар йўқ. Қолаверса, «Машъал» билан амалда шартномам бор. Шу боисдан бирорта клуб мен билан алоқага чиқишни истамаётган бўлса керак. Мен айнан шундай фикрдаман. Яна шуни айтиш керакки, кам ўйнаётганим ҳам бошқа клубларни мен билан алоқага чиқишига тўсқинлик қилаётгандир. Қачонки, «Машъал» билан шартнома тугаса, яна таклифлар тушиши мумкин.
    - Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишингиз учун муҳитни алмаштиришингиз керакми?
    - Мен бу ҳақида ўйлаётаганимча йўқ.
    - Ўтган мавсумда Александр Хомяков икки дарвозабонга бирдек ишонч билдирган эди. Бу йил эса асосан Носировга ишонмоқда. У билан ўртадаги рақобат хусусида нималарни айта оласиз?
    - Иккимиз ҳам машғулотларда яхши тарзда шуғуланмоқдамиз. Соғлом тарздаги рақобат бўлгани яхши. Чунки камчиликалримизни кўриб олишга имконият бўлади.
    «АНДРЕЙ МЕЛУНЧУК ЮРТИМИЗДАГИ ЭНГ ЯХШИ ЛЕГИОНЕРДИР»
    - Келаси йилдан юртимизда хорижлик дарвозабонларни ўйнамаслиги мумкин. Бунга муносабатингиз қандай?
    - Легионер дарвозабонларни бўлиши тарадориман. Чунки уларда барибир тажриба бўлади. Ҳар ҳолда бошқа чемпионатларда тўп сурган ва қандай тарзда ҳаракат қилиш кераклигини билишади. Хориждан келадиган дарвозабонлар маҳаллий ҳамкасбларига қандайдир билмаган жиҳатларини ўзлаштиришига ёрдам беради. Юртимизда биргина Павел Бугало бошқа давлатда тўп суриб келган. Қолганлар асосан миллий чемпионатимизда тўп суради. Шундай экан, хорижлик дарвозабонларни бўлши фойдали деган бўлардим.
    - Ҳозирда юртимизда тўп сураётган энг кучли легионер дарвозабон сифатида кимни кўрсатган бўлардингиз?
    - Бу борада «Динамо» посбони Андрей Меленчукни алоҳида кўрсатган бўлардим. Унинг тажрибаси ҳам жуда катта. Қолаверса, бир нечта мамлакатлар тўп суриб келган. Шу боисдан самарқандликларнинг асосий дарвозабони сифатида ўз жойини ҳеч кимга бермасдан келяпти. Менга унинг ҳаракатлари ёқади.

    «МАШЪАЛ»ГА ОМАД ЕТИШМАЯПТИ
    - Жорий мавсумда «Машъал» жамоасини кўрсатаётган ўйинларига муносабатингиз қандай?

    - Жамоамиз яхши ўйинлар кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Тўғри, биринчи даврада кўрсатган ўйинларимизда ижобий натижалар бўлмади. Омад етишмаслиги сабабли, айрим учрашувларда очколарни қўлдан чиқардик. Бироқ барчасини жойига келтириш учун иккинчи даврада ҳаракат қиламиз. Ўтган йилда эгаллаган ўрнимизни шунчаки тасодиф бўлмаганлигини намойиш этиш учун ҳаракат қиламиз.
    - Иккинчи даврада барчасини жойига тушишига ишонасизми?
    - Бўлмасамчи! Албатта, иккинчи даврада вазият ижобий томонга албатта ўзгаради. Натижаларимиз ҳам, ғалабаларимиз ҳам бўлади. Фақат, тайёргарликни янада кескин тарзда олиб боришимиз керак. «Машъал»нинг жорий мавсумдаги мақсадлари катта.
    - Санжар Қувватовнинг миллий терма жамоадан таклиф олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?
    - Барча сингари мен ҳам миллий терма жамоада тўп суришни истайман. Бироқ терма жамоадан таклиф олишингиз учун биринчи навбатда тинимсиз меҳнатнинг ўзи камлик қилади. Мураббийларнинг ҳам ўша футболчига бўлган ишончи бўлиши лозим. Олимпия терма жамоасидаги омадсизликдан сўнг ишонч йўқолгандек туюлмоқда. Футболда биргина хато сабабли, шунча вақт қилган меҳнатларингиз чиппака чиқади. Мени терма жамоага жалб қилишмаётганлиги борасида кўп савол беришади. Менинг жавобим эса оддий. Биринчи навбатда мураббийнинг ҳам ишончи керак.
     "Футбол Экспресс" газетаси
Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 14:10, 31.07.2015.
Ўқилди: 3521 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.