Ёзги танаффус оралиғида барча клублар қаторида “Андижон” жамоаси ҳам таркибига янги ўйинчиларни қўшиб олди. Эдгар Гесс керакли бўлган чизиқларни кучайтиришга ҳаракат қилди.
Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев, шунингдек, ҳимоячи Иқбол Бобохонов ва ярим ҳимоячи Абдуллоҳ Олимов иккинчи даврада “Андижон”да ўтказишади. Бу футболчиларни майдонда қайси рақамлар остида ўйнаши ҳам маълум бўлди. Бунга кўра, Анвар Бердиев 13-рақам остида тўп суради. Бобохоновга 5-рақам ва Олимовга 30-рақамли футболка берилди.
Шу жумладан тажрибали ҳимоячи Илҳом Суюновни ҳам жамоамиз сафига қўшилиши кутилмоқда. Агар у ҳам руйхатдан ўтказиладиган бўлса, Суюнов 27-рақам остида ҳаракат қилади, дейилади клуб расмий сайтидаги хабарда.