"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, дарвозабон Давид Де Хеани "Реал"га сотиб юборишни сўради.
Хабар қилинишича, нидерландиялик мураббий Де Хеани ўз истагига қарши жамоада ушлаб турмоқчи эмас. Аммо "МЮ" раҳбарияти ван Галнинг қарорига розилик беришни истамаяпти. Жумладан клуб вице президенти Эд Вудворт дарвозабонни сотишга кескин қаршилик кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "МЮ" "Реал"дан дарвозабон Кейлор Навасни олиши мумкин.