Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Қайси шамол учирди, жаноб?

Баҳо:
+ | -

Япония, Хитой, АҚШ ва Австралия футбол нуқтаи назаридан экзотик мамлакатлар рўйхатини аллақачон тарк этишган. Улар ўрнини эса бошқа давлатлар эгаллашди. Сhаmpionat.com олис ўлкаларга йўл олган жаҳонгашта юлдузлар ҳақида ҳикоя қилади.

Мамлакат: Ҳиндистон

Сайёҳлар: Симау Самброза, Давид Трезеге, Робер Пирес, Николя Анелька, Алессандро Дель Пьеро

Дарҳақиқат ҳозирги Ҳиндистон ўтмиш юлдузлари учун чинакам қароргоҳга айланди. Мамлакат чемпионати эса худди бир пайтлари Япония, кейинчалик Хитойда урф бўлган улкан бизнес-лойиҳа мақомини олган. Асрлар алмашинуви бўсағасида порлаган Франция термаси таркибининг қарийб 50 фоиз аъзоси фаолиятини айнан шу ўлкада якунлашга қарор қилишган. Улар орасида энг ёрқини шубҳасиз - Дель Пьеро. Яқинда Ҳиндистон суперлигаси «Барселона», «Атлетико» ва Португалия терма жамоаси собиқ ўйинчиси Симау Самброзани ҳам ўзига жалб этди.

 

Мамлакат: Таиланд

Сайёҳ: Робби Фаулер

«Ливерпуль» афсонаси фаолиятини Австралия чемпионатида эмас, балки сайёҳлик марказларидан бири - Таиландда якунлашни маъқул топди. Шу тариқа Робби маҳаллий «Муангтонг Юнайтед» клуби ўйновчи мураббийига айланди. Янги жамоасидаги илк голини нишонлаш учун 250 дақиқа сарфлаган ҳужумчи орадан ҳеч қанча вақт ўтмай фаолиятидаги 250-голини ҳам урди. Фаулернинг тайлар ўлкасидаги фаолияти 8 ой давом этди. Маълум муддат Англия клубларидан таклиф кутган футболчи якунда мақсадига эришолмай фаолиятига нуқта қўйди.

Мамлакат: Гонконг

Сайёҳ: Матея Кежман

ПСВ юлдузининг кейинги фаолияти омадли кечмади. Матея «Челси», «Атлетико», «ПСЖ» каби грандлар сафида шуҳрат қозониш имкониятидан унумли фойдалана олмади. «Зенит»даги ижара шартномаси Шарқ томон саёҳатнинг дебочаси бўлди. Кейинроқ у Беларуснинг БАТЭсида бўй кўрсатди. Ниҳоят, чинакам экзотика - Гонконг чемпионатига навбат келди. Ҳужумчи маҳаллий «Саут Чайна» таркибида 4 ой тўп суриб, 7та гол урди ва мамлакат кубогига сазовор бўлди.

Сербиялик ҳужумчи кейинчалик яна бир марта Гонконгга йўл олиб, «Чақирув кубоги» турнирида «Саут Чайна» таркибида иштирок этди. Аммо унинг пенальтилар сериясидаги хатоси жамоани 3-ўриндан маҳрум этди. Кежман шу тариқа футбол билан хайрлашди.

 

Мамлакат: Вьетнам

Сайёҳ: Денилсон

«Бетис»нинг асосий юлдузи 29 ёшида саёҳатга жазм этди. Унинг MLSдаги «Даллас» шарафини ҳимоя қилгани ёки Бразилияга қайтишини оддий ҳол сифатида қабул қилиш мумкин. Лекин на моддий, ва на савия борасида довруғ қозона олмаган Вьетнамга йўл олишини кўпчилик кутмаганди. Футболчи хатога йўл қўйганини  ушбу мамлакатга етиб келгачгина тушуниб етди. Маҳаллий «Хайфон» сафида бир марта майдонга тушиб, жарима зарбасини голга айлантиролмаган Денилсон икки томон розилиги билан амалдаги шартномани бекор қилди. Жанубий Америка ёки Европани кўзлаган футболчи фаолиятини Грецияда якунлади.

 

Мамлакат: Ангола

Сайёҳ: Ривалдо

Шаҳарлар ва қитъаларни беармон кезган бразилиялик ҳужумчи 42 ёшигача яшил майдонларда жавлон урди. Жумладан, экзотик Анголага ташриф буюришга ҳам улгурди. Аксарият футбол юлдузларидан фарқли ўлароқ, Ривалдо ҳеч қайси мамлакатни муддатидан аввал тарк этмади, шартномани тўла-тўкис адо этди. Анголанинг «Кабушкорп»ида 1 йил тўп сурган ҳужумчи Шимолий Америка ва Австралиядан бошқа барча қитъаларда маҳоратини намойиш этишга муваффақ бўлди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 23:00, 01.08.2015.
Ўқилди: 5553 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.