31 июль куни футзал бўйича клублар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бошланганди.
Афсуски Эроннинг Исфаҳон шаҳри мезбонлик қилаётган мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг “Локомотив” футзал клуби гуруҳдан чиқа олмади.
Бугун қитъа чемпионатида чорак финал баҳслари ўтказилади.
Чорак финал, 4 август, сешанба
"Тай Сон Нам" (Вьетнам) - "Ар Райян" (Қатар)
"Нафт ал-Васат" (Ироқ) - "Банк оф Байрут" (Ливан)
"Эмгек" (Қирғизистон) - "Қодисия" (Кувайт)
"Тасисат Дарёий" (Эрон) - "Нагоя Оушенс" (Япония)
Сиз-у бизни бефарқ қолдирмайдиган жиҳати Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" жамоаси сафида ҳамюртимиз Артур Юнусов тўп сурмоқда ва у бугун ҳам катта эҳтимол билан майдонга тушади. "Тай Сон Нам" бу гал Қатарнинг "Ар Райян"ига қарши баҳс юритади.
Таъкидлаб ўтамиз, мазкур турнир 7 августга қадар давом этади. Ўша куни мусобақанинг 3-ўрни учун ва финал беллашувлари ўтказилади.