Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Роналду футболчилик фаолиятидан кейинги режаларини очиқлади

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейинги ҳаётини режалаштириб қўйганини айтди.

41 ёшли футболчи Vogue нашрига берган интервьюсида профессионал спортдан кетиш ҳаётида катта бўшлиқ пайдо қилиши мумкинлигини таъкидлади. Шу сабабли у вақтини фақат битта машғулот билан эмас, турли соҳалар билан тўлдириш ниятида.

«Келажагимни режалаштириб қўйганман. Футбол катта бўшлиқ қолдириши мумкин ва уни турли йўллар билан тўлдириш керак», — деди Роналду.

Португалиялик футболчи фаолиятидан кейин кўпроқ саёҳат қилиш, ҳордиқ чиқариш, мусобақаларни томоша қилиш ва ўзи яхши кўрадиган падел спорти билан шуғулланишни режалаштирмоқда. Шунингдек, у оиласи билан бирга 25 йиллик машаққатли меҳнат эвазига эришган натижаларидан баҳраманд бўлишни истайди.

Роналдунинг «Ан-Наср» билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. У келгуси мавсум профессионал футболдаги сўнгги йили бўлиши мумкинлигига ишора қилди. Футболчи аввалроқ 2026 йилги жаҳон чемпионати унинг сўнгги мундиали бўлишини ҳам тасдиқлаганди.

Ўтган мавсумда Роналду «Ан-Наср» сафида барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. ЖЧ-2026да эса Португалия миллий жамоаси таркибидаги бешта учрашувда уч марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Криштиану фаолияти давомида беш марта Чемпионлар лигаси, 2016 йилги Европа чемпионати ва икки марта Миллатлар лигасида ғолиб чиққан. У беш карра «Олтин тўп» соҳиби бўлиб, клублар ва миллий жамоадаги умумий голлари сонини 1000 тага етказишга яқинлашмоқда.

Киритилди: 18:47, 17.08.2026.
Ўқилди: 1698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик