"Барселона” клуби ярим ҳимоячи Хавьер Маскеранони “Ювентус”га қўйиб юбормоқчи эмас.
Маълумотларга кўра, каталонияликлар аргентиналик футболчини жамоада олиб қолиб, ундан янги мавсумда унумли фойдаланишмоқчи.
Маскерано бир неча чизиқларда ҳаракат қила олиши маълум. Жамоа мураббийи Луис Энрике бундай универсал футболчидан айрилмоқчи эмас.