Европада трансфер бозори қизғин давом этмоқда. Энг сўнгги шов-шувли трансферлардан бири, яъни, “МЮ” ярим ҳимоячиси Ди Мариянинг ПСЖ клубига ўтиши деярли ҳал бўлди. Бундан бир йил аввал “Реал Мадрид”дан рекорд сумма (£60 миллион фунт)га “МЮ”га келиб қўшилган Анхель Ди Мария ҳозирги кунда Қатар мамлакатида “парижликлар” учун тиббий кўрикдан ўтмоқда. ПСЖ бўлажак трансфер учун £44,4 миллион фунт сарфлаши таҳмин қилинмоқда. Бу эса “манкунианликлар” бир йилда £15 миллион фунтдан ортиқ зарар кўради деганидир. Бўлажак трансфердан хулоса чиқарган ҳолда, эътиборингизга АПЛнинг энг омадсиз ва катта зарар келтирган трансферларини тақдим этамиз.
Андрей Шевченко (“Челси”, 2006 йил)
Сотилган : “Динамо”, эркин агент
Кўрилган зарар: £30,8 миллион фунт
2006 йилда Андрей Шевченко “Стэмфорд Бриж”га дунёнинг энг яхши тўпурари мақомида келганди. Аммо, украиналик ҳужумчи Торрес сингари “кўклар” сафида рўшнолик топмади. АПЛнинг 48 учрашувида Шевченко атиги 9 маротаба гол киритган. Роман Абрамович украиналик футболчининг ҳар бир голи учун £3,4 миллион фунт сарфлагани ачинарли ҳол, албатта. Устига устак, Шевченко эркин агент сифатида клубни тарк этади ва россиялик миллиардернинг “чўнтагини” 30,8 миллион фунтга бўшатади.
Энди Кэрролл (“Ливерпуль”, 2011 йил)
Сотиб олинган: “Ньюкасл”, £35 миллион фунт
Сотилган: “Вест Хэм”, £15,5 миллион фунт
Кўрилган зарар: £19,5 миллион фунт
Робиньо (“Манчестер Сити”, 2008 йил)
Сотиб олинган: “Реал”, £32,5 миллион фунт
Сотилган: “Милан”, £15 миллион фунт
Кўрилган зарар: £17,5 миллион фунт
“Реал Мадрид”дан катта маблағ эвазига сотиб олинган бразилиялик футболчи “Ман Сити”да ўз ўйинини топ олмади. Араб шайхлари учун сумма катта бўлмаса-да, “Ман Сити” ҳужумчидан анчагина зарар кўрди. Афсуски, Робиньо Туманли Альбионда ҳеч қандай натижаларга эриша олмади.
Эммануэль Адебайор (“Ман Сити”, 2009 йил)
Сотиб олинган: “Арсенал”, £25 миллион фунт
Сотилган: “Тоттенхэм”, £5 миллион фунт
Кўрилган зарар: £20 миллионов фунтов
“Манчестер Сити” маблағларни беҳуда сарфлаш бўйича ҳам “чемпион” ҳисобланади. Бунга яққол мисол сифатида “Арсенал”дан £25 миллион фунтга сотиб олинган Эммануэль Адебайорни келтириш мумкин. “Тўпчилар” сафида ёрқин ўйини билан мухлислар эътиборини қозонган ҳужумчи бошқа жамоаларда порлай олмади. Адебайор ҳатто “Реал” таркибида ҳам (ижара асосида) тўп суришга улгурган. Бироқ, буларнинг барчаси унга ҳеч қандай натижа келтирмади. Натижада, “шаҳарликлар” тоголик футболчини арзимаган £5 миллион фунтга “Тоттенхэм”га сотишди.
Хуан Себастьян Верон (“Ман Юнайтед”, 2001 йил)
Сотиб олинган: “Лацио”, £28,1 миллион фунт
Сотилган: “Челси”, £15 миллион фунт
Кўрилган зарар: £13,1 миллион фунт
Карлос Тевес (“Манчестер Сити”, 2009 йил)
Сотиб олинган: “Манчестер Юнайтед”, £25,5 миллион фунт
Сотилган: “Ювентус”, £12 миллион фунт
Кўрилган зарар: £13,5 миллион фунт
Димитар Бербатов (“Ман Юнайтед”, 2008 йил)
Сотиб олинган: “Тоттенхэм”, £30,75 миллион фунт
Сотилган: “Фулхэм”, £5 миллион фунт
Кўрилган зарар: £25,75 миллион фунт
Анхель Ди Мария (“Манчестер Юнайтед”, 2014 йил)
Сотиб олинган: “Реал Мадрид”, £60 миллион фунт
Таҳминий сотилиш нархи: ПСЖ, £44,4 миллион фунт
Кўриладиган зарар: £15,6 миллион фунт
Катта умидлар билан “Реал”дан сотиб олинган Анхель Ди Мария “МЮ”да кутилган натижани қайд этмади. Луи ван Гал аргентиналик ярим ҳимоячини кетишини истамаса-да, Ди Мария ПСЖга ўтишни қарор қилди. Келишув муваффақиятли якун топса, “МЮ” бир йил давомида Ди Мария дастидан 15 миллион фунтдан ортиқ зарар кўради.