Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

ЕЧЛ сўнгги саралаш босқичига 7 август куни қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

Кеча тунда бўлиб ўтган 3-саралаш босқичи жавоб учрашувларидан сўнг Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф сўнгги босқич ўйинларига йўлланма олган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Мазкур саралаш босқичидаги жуфтлик ғолиблари ЕЧЛ 2015-2016 йилги мавсум гуруҳ босқичига йўл оладилар. Ушбу саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 7 август куни бўлиб ўтади.

Қуръа давомида сараланган жамоалар сараланмаган жамоаларга рақиб бўлади.

Таъкидлаш жоиз, сиёсий вазият туфайли "Шахтёр" ҳамда "ЦСКА" жамоалари ўзаро рақиб бўлмайдилар.

Чемпионлар йўли

Сараланган жамоалар: «Базель», «Селтик», АПОЭЛ, БАТЭ, «Динамо» Загреб.

Сараланмаган жамоалар: «Маккаби» Тель-Авив, «Партизан», «Мальме», «Скендербеу», «Астана».

 

Чемпион бўлмаган йўли

Сараланган жамоалар: «Манчестер Юнайтед», «Валенсия», «Байер», «Шахтер», «Спортинг».

Сараланмаган жамоалар: ЦСКА, «Лацио», «Брюгге», «Монако», «Рапид».

Манба: soccer.ru
Киритилди: 12:03, 06.08.2015.
Ўқилди: 4433 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик