Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

“Реал” “МЮ”га Бэйлни бермоқчи бўлган ва бу орқали Ди Марияни қайтаришни кўзлаган

Баҳо:
+ | -

Италиялик таниқли журналист Танкреди Палмери “Реал”нинг уэльслик ярим ҳимоячи Гарет Бэйл “Манчестер Юнайтед”га сотмоқчи бўлганини таъкидламоқда, деб хабар қилади Спорт Экспресс. 

Нашрнинг Палмери сўзларини келтиришича, шу йилнинг март ойида “Қироллик клуби” 26 ёшли футболчини “МЮ”га беришга ва эвазига Анхель Ди Марияни қайтариб олиш ва қўшимча компенсация тўловини қабул қилишга тайёр бўлган. Бироқ аргентиналик хавбекнинг ўзи Мадрид клубига қайтишни истамаган.

Эслатиб ўтамиз, Ди Мария расман “ПСЖ” футболчиси сифатида таништирилди. Палмерининг сўзларига кўра “Манчестер Юнайтед” барибир “Реал”га Бэйл трансфери бўйича таклиф билдиради.

Маълумот ўрнида, 2013-йилда “қаймоқранглилар” таркибига “Тоттенхэм”дан 100 миллион евро эвазига трансфер қилинган Бэйл футбол тарихидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади.

Манба: arena.uz
Киритилди: 06:22, 07.08.2015.
Ўқилди: 4471 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.