Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Рўзиқул Бердиев: “Олмалиқ”дан кучлироқ ўйин кутгандик”

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” устози Рўзиқул БЕРДИЕВ ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

-Бугун ишончли ғалабага эришдик. Майдонда рақибдан ҳар жиҳатдан устунлик қилдик. Бугун “Олмалиқ”дан анча кучли ўйин кутгандик. Лекин амалда улар ўз кучларини намойиш эта олишмади. Бунинг учун йигитларга раҳмат. Таркибда ўзгаришлар? Бу борада ишлаяпмиз. Яширишни ҳожати йўқ. Биринчи даврада “Локомотив”да тўп тепган Дамир Кояшевичга таклиф билан чиққандик. Лекин у қўйган талабларни биз бажара олмаймиз. Легионерни таркибга жалб қилиш учун катта маблағ керак бўлади. Азамат Алланиязов бугун ўзига билдирилган ишончни оқлади. Ўйинда биринчи голни урди. Футболни соғиниб қолгани кўриниб турибди. Лекин жисмоний жиҳатдан ҳали ўз формасига кириб олгани йўқ. Имконият беришда давом этамиз. Ўйлайманки, у ҳали мавсум давомида ўзини кўрсата олади. Кенжа Тўраев кеча тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Бугун у ўйин қайдномасидан ўрин олганди. Лекин ҳали у ўйинга тўлиқ тайёр эмас. Ҳужумчиларимиз ўз формасини тиклаб олишса, мухлисларга кўплаб голларни тақдим этишади.

-Жамоада молиявий муаммолар ҳақида гап-сўзларни эшитаяпмиз...

-Тўғрисини айтиш керак, буни инкор этмайман. Футболчилар олдида қарздорлик мавжуд. Лекин, ўйлашимча, бу жамоамизнинг ўйинига таъсир қилмайди. Ишонаманки, ҳомийларимиз жамоани ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Улар клубнинг ҳолатидан хабардор. Бу муаммолар албатта ижобий ечимини топади. Чунки “Насаф” Ўзбекистонда ўз ўрнига, мавқеига эга жамоа.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 09:59, 09.08.2015.
Ўқилди: 4026 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5914]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5631]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [4070]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3860]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3166]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2283]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [2166]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2123]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2112]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2062]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик