"Манчестер Сити" ва Босния терма жамоаси ҳужумчиси Эдин Жеко "Рома" билан шартнома имзолади, дея хабар беради Sky Sport Italia.
Манбада келтирилишича, 29 ёшли футболчи ва Италия вице-чемпиони ўртасида шартнома имзоланган, эртага матбуот анжумани ўтказилади ва таништирув маросими ўтказилади. Келишувнинг молиявий томонлари ошкор қилинмаяпти, аввалроқ "Рома" Жеко учун 23 миллион евро тўлаши хабар қилинган эди.