Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон 1-3 Пахтакор
02/06 19:30 Насаф 3-0 Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” биринчи ўйинда “Пахтакор”дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина Ўзбекистон Кубогининг ярим финалнинг “Пахтакор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги биринчи учрашув якунланди.

“Пахтакор” Марказий стадионида бўлиб ўтган беллашувда “қалдирғочлар” ажойиб ўйин намойиш қилган ҳолда ғалаба қозонишди. Гол уриш борасида қувлашмачоқ ўйнаган жамоалар мухлисларга бешта гол тақдим қилишди. Голларнинг учтаси меҳмонлар ҳисобига ёзилган бўлса, уларни қувлаб ета олмаган мезбонлар иккита гол билан чекланишди. Шу тариқа меҳмонлар жавоб ўйнидан олдин яхши имкониятга эга бўлиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви 15-16 сентябрга белгиланган.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ – 2015
Ярим финал. Дастлабки учрашув
ПАХТАКОР  – БУНЁДКОР - 2:3 (1:2)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), М Муҳамедов (Тошкент вил.)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егорь Кримец, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Кахи Махарадзе, Жавоҳир Соҳибов, Станислав Андреев, Шерзод Каримов (Жалолиддин Машарипов, 52), Владимир Козак (Баҳодир Пардаев, 70), Игорь Сергеев.
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Дилшод Жўраев, Шакер Зуаги, Минори Сато, Иван Милошевич, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев (Анвар Ражабов, 73), Рустамжон Ашурматов (Акром Комилов, 71), Элдор Шомуродов (Воҳид Шодиев, 85).
Голлар: Достон Ҳамдамов, 3 - 0:1. Аднан Ораховац, 23 - 1:1. Забиҳилло Ўринбоев, 34 - 1:2. Кахи Махарадзе, 66 - 2:2. Акром Комилов, 75 - 2:3.
Огоҳлантиришлар: Хайрулла Каримов, 30. Дилшод Жўраев, 89. 

Манба: arena.uz
Киритилди: 20:54, 12.08.2015.
Ўқилди: 6594 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.