Англия Премьер-лигасининг душанба кунги марказий учрашувида «Арсенал» ва «Бёрнли» жамоалари баҳс олиб борди. «Канонирлар» 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.
Шу тариқа, «Арсенал»нинг иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити»дан фарқи 5 очкога етди. Энди «канонирлар» ихтиёрида яна битта, «шаҳарликлар»да эса иккита ўйин қолди. Сешанба куни «Манчестер Сити» сафарда «Борнмут» меҳмони бўлади. Агар Хосеп Гвардиола жамоаси ушбу учрашувда ғалаба қозона олмаса, «Арсенал» муддатидан олдин Англия чемпионига айланади. Бордию «шаҳарликлар» зафар қучишса, унда чемпионлик тақдири сўнгги турда — 24 май куни ҳал бўлади.
Маълумот учун, сешанба куни «Манчестер Сити»ни қабул қиладиган «Борнмут» жамоаси АПЛда 16 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини (8 та ғалаба, 8 та дуранг) давом эттирмоқда. Ўз навбатида, «Арсенал» сўнгги бор узоқ 2004 йилда Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритган эди.













